Начиная совместную работу с новым членом коллектива, мы прописываем стратегию развития и работы на несколько лет. Благодаря этому, каждый мастер имеет возможность чётко двигаться по намеченной траектории, постепенно поднимаясь вверх по карьерной лестнице.
Обязанности
- Қонунийликни мустаҳкамлаш ва Дирекция фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини тўғри ва бир хил тарзда қўлланилишини таъминлаш; - Дирекциянинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини судда ва давлат органларида, нодавлат нотижорат ташкилотлари, бошқа ташкилот ва муассасаларда ҳимоя қилиш; - Учинчи шахслар билан шартномаларни тайёрлаш, имзолаш, ўзгартириш ва бекор қилиш жараёнларида Дирекциянинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш; - Дирекциянинг таркибий бўлинмаларига қонунчиликни тўғри қўлланилиши юзасидан кўмаклашиш; - Дирекция таркибий бўлинмалари фаолиятини қонунийлигини мониторинг қилиш ва зарур ҳолларда Дирекция раҳбариятини тезкор чоралар кўрилиши учун аниқланган қонун бузилиши ҳоллари тўғрисида хабардор қилиш; - Бош юрисконсультнинг вазифалари ва функцияларини ўз вақтида, сифатли, малакали ва тўлақонли бажариш; - Эълон қилиниши Дирекциянинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни махфийлигини таъминлаш; - Дирекция раҳбариятига ҳар йили Дирекция фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийлик таъминланиши аҳволи тўғрисидаги ҳисобот бериш.Требования
- Олий маълумотга эга бўлиш; - Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги нормаларини билиш, ҳамда уларни амалиётда қўллаш қобилиятига эга бўлиш; - Давлат бошқарув тизимида камида 3 йиллик иш стажи; - Малакали нутқ ва ёзиш, мантиқий фикрлаш, ишбилармонлик билан мулоқот қилиш қобилиятига эга бўлиш; - Хорижий (рус, инглиз ва бошқа) тилларни билиш.Условия
Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар дастлаб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги https://uzpharmagency.uz/ ёки https://pharmapark.uz/ веб-сайтида рўйхатдан ўтиши, вакант лавозимларнинг вазифалари ва уларга қўйилган расмий талаблар билан танишиб чиқиши, ўзига мақбул келадиган лавозим учун тегишли ҳужжатларни электрон тарзда тақдим қилиши талаб этилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзод қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим: - шахсий варақаси (маълумотнома-объективка); - диплом (дипломдан кўчирманинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома); - фуқаролик паспорти ёки идентификация ID картаси нусхаси; Номзод бўш (вакант) лавозимларга танлов ўтказиш ҳақидаги эълонда кўрсатилган лавозимларнинг фақат биттасини танлаши ва танланган лавозим бўйича танловда иштирок этиш мумкин. Танлов номзодларидан ҳужжатлар жорий йилнинг 16 февралдан 20 февралгача қабул қилинади.





Электронная почта
pharmacluster@umail.uz